Беҳруз Каримов жамоаси Конференциялар лигасида пешқадамга айланди
Спорт
−
10:34 748 1 дақиқа
Кеча, 5 ноябрь куни Конференциялар лигасининг навбатдаги турида Швейцариянинг “Лугано” клуби ўз майдонида Литванинг “Кауно Жалгирис” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Натижада “Лугано” мусобақа пешқадамга айланди.
“Лугано” сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Беҳруз Каримов баҳсни асосий таркибда бошлаб, майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. У учрашувда битта голли узатмани амалга оширди.
Мезбонлар 11-дақиқада Янис Чиминьянининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 24-дақиқада Эзган Алиоски жамоасининг устунлигини оширди. 32-дақиқада эса Беҳруз Каримовнинг голли узатмасидан кейин Даниэл дос Сантос ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
Учрашувнинг қолган қисмида ҳисоб ўзгармади ва “Лугано” йирик ғалабани қўлга киритди. “Sofascore” портали Беҳруз Каримовнинг ҳаракатларини 7,7 баллга баҳолади.
Ушбу ғалабадан кейин “Лугано” Конференциялар лигаси умумий босқичидаги учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, 9 очко билан мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
Live
Барчаси