Каримовнинг жамоаси Конференциялар лигасини ғалаба билан бошлади
Спорт
−
10:00 700 1 дақиқа
Кеча, 15 октябрь куни UEFA Конференциялар лигасининг лига босқичи 1-турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов ўйнайдиган Швейцариянинг “Лугано” клуби Сербиянинг “Црвена Звезда” жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда ҳисоб 25-дақиқада Албиан Ажети томонидан очилди. 32-дақиқада Тими Элшник мувозанатни тиклади. 67-дақиқада Раде Крунич сербияликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ баҳснинг сўнгги қисмида “Лугано” вазиятни ўз фойдасига ўзгартирди. Дерек Монкада 84-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, Анто Гргич эса 89-дақиқада пенальтидан ғалаба голини урди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Беҳруз Каримов “Лугано”нинг асосий таркибида майдонга тушди ва 73-дақиқада захирага олинди. “Sofascore” портали Беҳруз Каримовнинг UEFA мусобақаларидаги дебютини 6,6 балл билан баҳолади.
Шу тариқа, “Лугано” Конференциялар лигасининг лига босқичини уч очко билан бошлади ва ҳозирда жамоа умумий жадвалда 7-поғонани эгаллаб турибди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь