Карантин сабаб битирувчи паспорт ололмади. У ОТМга қандай ҳужжат топширади?

Жамият 2838
image

Жорий йилда олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш онлайн шаклда Давлат тест маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Ушбу онлайн қабул тизими абитуриентларнинг фуқаролик паспортидаги жисмоний шахсларнинг идентификация рақами (ПиНФЛ) билан боғланади. Шу боис олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари муҳим ҳисобланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда карантин чекловлари жорий этилгани сабабли паспорт ёшига (16 ёш) етган 41 000 дан ортиқ битирувчи фуқаролик паспортини ўз вақтида олиш имкониятига эга бўлмаган.

Таъкидланишича, 16 ёшга тўлган битирувчиларнинг паспорт олиши зарур эканлиги, бу масалада Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этиш зарур.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади.

Эндиликда абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 1 августидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 3
t
×