Расман: ОТМга ўқишга кириш учун ҳужжатлар 20 июндан топширилади
Жамият
−
13 Июнь 2020
7589Абитуриентлардан ҳужжатлар 20 июндан 20 июлгача қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда – Давлат хизматлари марказлари орқали.
барча ҳудудларда:
• Ягона интерактив давлат хизматлари портали
• Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топширилиш 15 июндан 15 июлгача ўтказиш режалаштирилганди.
Маълумот учун, жорий йилдан абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь