“Канело” WBC чемпионлик камари учун жанг қилади
Спорт
−
18 Ноябрь 2021
2814Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони Сауль “Канело” Альварес (57-1, 39 КО) биринчи оғир вазн чемпионлик камари учун рингга кўтарилади. Бу ҳақда Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WВC) йиллик конгрессида малум қилинди.
“Канело”нинг мураббийи Эдди Рейносо WВC ташкилотидан шогирдининг биринчи оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Илунга Макабу (28-2, 25 КО) билан бўладиган жангини ташкил қилишни сўраган ва Президент Маурисио Сулаймон жангни тасдиқлаган.
“Бу жуда катта сюрприз. WВC бир овоздан Канелонинг биринчи оғир вазн тоифасида Жаҳон чемпионлиги учун жангини маъқуллади”, дейди Сулаймон.
Макабу ўзининг сўнгги жангини 2020 йилнинг декабрь ойида Оланреважу Дуродолага қарши ўтказган ва нокаут эвазига ғалаба қозонган. Сауль Альварес эса сўнгги жангида Калеб Плантни нокаутга учратиб, мутлақ Жаҳон чемпионига айланган эди.
Маълумот учун, Макабудан аввал WBC чемпионлик камари украиналик Александр Усикка тегишли эди. Усик барча камарларни (WBC, WBA, IBF, WBO) қўлга киритганидан сўнг, улардан воз кечиб, супер оғир вазн тоифасига ўтган.
LiveБарчаси