Роналду 2025 йилнинг энг кўп маош олган спортчиси бўлди
Спорт
−
17 Январь 3130 2 дақиқа
Криштиану Роналду 2025 йилги дунёнинг энг кўп даромад топган спортчилари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Sportico” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 40 ёшли португалиялик футболчининг йиллик умумий даромади 260 млн АҚШ долларини ташкил этган. Рональдуга мазкур маблағнинг 200 млн доллар Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубидаги маоши, қолган 60 миллиони эса ҳомийлик шартномалари, реклама битимлари ва майдондан ташқаридаги бошқа лойиҳалардан тушган.
Мексикалик боксчи Сауль Альварес 137 миллион доллар даромад билан ушбу рўйхатда иккинчи поғонадан жой олган. У 125 млн долларни жанглардан, қолган 12 млн доллар эса ҳомийлик келишувларидан топиган.
Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионель Месси эса 130 миллион доллар даромад билан 3-ўринни эгаллаб, кучли учликни якунлаб берди. Месси “Интер Майами”даги маошидан 60 млн доллари, ҳомийлик ва тижорат лойиҳаларидан эса 70 млн доллари даромад олган.
“Sportico” маълумотларига кўра, 2025 йилда энг кўп маош олган 10 спортчи:
- Криштиану Роналду (футбол, “Ал-Наср” ) – 260 млн доллар;
- Сауль Альварес (бокс) – 137 млн доллари;
- Лионель Месси (футбол, “Интер Майами” ) – 130 млн доллари;
- Хуан Сото (бейсбол, “Метс”) – 129,2 млн доллари;
- Леброн Жеймс (баскетбол, “Лакерс”) – 128,7 млн доллар;
- Карим Бензема (футбол, “Ал Иттиҳод”) – 115 млн доллар;
- Стивен Карри (баскетбол, “Голден State”) – 105,4 млн доллар;
- Сёхэй Отани (бейсбол, “Додгерс”) – 102,5 млн доллари;
- Кевин Дюрант (баскетбол) – 102,5 млн доллар;
- Жон Рам (гольф) – 100,7 млн доллар.
Live
Барчаси