Канар оролларида 300 га яқин муҳожир ғойиб бўлди

Олам

image

Испаниянинг Канар ороллари яқинидаги денгизда камида 300 нафар муҳожир бедарак йўқолди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Сенегалдан Испаниянинг Канар оролларига жўнаб кетган учта муҳожир қайиқларнинг бирида тахминан 65, иккинчисида 50-60, учинчисида 200 га яқин одам бор бўлган. Ҳар уччала қайиқ бундан икки ҳафта олдин Канар оролларидан бири Тенерифедан 1700 километр (1057 миля) узоқликда жойлашган Сенегал жанубидаги Кафоунтинени тарк этган. Ғарбий Африка қирғоқлари яқинидаги Канар ороллари Испанияга етиб олмоқчи бўлган муҳожирлар учун асосий манзилга айланган.

Айтилишича, одамлар Сенегални мамлакатдаги беқарорлик туфайли тарк этган.

Испания Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январидан майигача Канар оролларига 4,4 мингдан ортиқ ноқонуний мигрантлар келган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли 47 фоизга кам.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2022 йилда Канар оролларига етиб боришга уринган камида 559 киши, жумладан, 22 нафар бола ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Марокашдан Канар оролларига йўл олган муҳожирлар қайиғининг чўкиши оқибатида 51 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

муҳожир Сенегал Канар ороллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг