Канадада ChatGPT'га нисбатан тергов бошланди
Олам
−
06 Апрель 2023
3928Канадада ChatGPT чатботининг эгаси OpenAI компаниясига нисбатан тегров бошланди. Бу ҳақда “The Globe And Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, компанияга нисбатан шахсий маълумотларни рухсатсиз тўплаш, ишлатиш ва ошкор қилиш бўйича иш очилган. Иш юзасидан бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, Канада OpenAI бўйича тергов бошланганини эълон қилган дунёдаги иккинчи мамлакат бўлди. Март ойининг охирида Италияда ChatGPT'дан фойдаланиш вақтинча чекланди. OpenAI компаниясининг Европадаги вакили эса ChatGPT'ни Европа маълумотлар хавфсизлиги сиёсатига мослаши кераклиги, акс ҳолда жаримага тортилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Шунингдек, ушбу чатбот Германияда ҳам блокланиши мумкинлиги маълум қилинган.
Аввалроқ дунёда сунъий интеллект сабаб 300 миллион одам ишсиз қолиши мумкинлиги айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь