Калтакланган журналист Исроилга қарши далилларини тақдим қилди
Олам
−
16 Январь
10516Исроил кучлари қамал остидаги Ғазо секторидаги одамлар устига осмондан фосфорли бомбалар ёғдирмоқда, шу билан бирга журналистларнинг ҳарбий зоналарга киришини тақиқлаяпти. Бироқ аввалроқ Исроил хавфсизлик кучлари томонидан ҳужумга учраган “Anadolu” агентлиги фотомухбири Мустафо Ҳаруф Халқаро судда далил сифатида тақдим этилган Исроилнинг уруш жинояти ҳақидаги далилларни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Шунингдек, Ҳаруф Ғазо чегарасидаги можаро зоналаригача етиб борган биринчи журналистлардан бўлди.
У айни дамда Исроилга қарши олиб борилаётган Гаага судига 2023 йил 9 октябрь куни олинган суратларни тақдим этди. Ҳаруфнинг фотоларида артиллерия снарядларида ёзилган кодлар, уларнинг фосфорли бомба эканлиги акс этган.
"Ҳарбий зоналардан бирига (Исроилнинг Ғазо чегарасидаги) етиб келганимизда, улар аввалига бизга киришга рухсат бермади. Орамизда исроиллик журналистлар ҳам бор эди. Бироқ, узоқ муҳокамалардан сўнг, биз отишмалар кетаётган ҳудудга киришга муваффақ бўлдик. Мен бу жойни ҳар томондан, иложи борича ҳужжатлаштирдим, чунки, кейинчалик бу ерга қайта кела олмаслигимни билардим”, дейди Ҳаруф.
Жанубий Африканинг Исроилни Ғазода фаластинликларга қарши геноцидда айблаган ишини кўриб чиқаётган Халқаро судда Мустафо Ҳаруф томонидан олинган бир қанча фотосуратлар далил сифатида тақдим этилди.
"Мен олган суратлар кейинчалик халқаро инсон ҳуқуқлари платформаларида қўлланилгани ва (Исроил) фосфорли бомбалардан фойдаланганини исботлаш учун тақдим этилиши мени ҳайрон қолдирди", деган у.
Журналист Фаластиндаги ҳамма нарсани тарихнинг бир қисми сифатида суратга олишга қарор қилганини билдирган.
“Олаётган суратинг бутун бир оиланинг вайрон бўлиши, бирон бир одамнинг ўлдирилиши ҳақидалигини ўйлаш азобли”, дея қўшимча қилган мухбир.
Бироқ Ҳаруфнинг ўзи 2023 йилнинг 15 декабрь куни Шарқий Қуддусда Исроил қўшинларининг ҳужумига учрагани ҳақида аввалроқ маълум қилган эдик.
LiveБарчаси