Қурилаётган карантин зоналари ва шифохоналардан келажакда қандай мақсадда фойдаланилади?

Жамият

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида Тошкент шаҳрида, Юқоричирчиқ, Зангиота ва Наманганнинг Чуст туманида шифохона ва карантин зонаси қуриляпти. Бу иншоотлар режадан ташқари қурилаётгани учун эпидемиологик вазият барқарорлашганидан кейин улардан нима мақсадда фойдаланишни белгилаб олиш керак бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Матбуот котиби Жамолиддин Қаландаров АОКАда ташкил этилган брифингда шу ҳақда маълумот берди.

“Мажмуаларда яратилган шароитларни эътиборга олиб, уларнинг ҳар биридан кўп тармоқли шифохона сифатида фойдаланса бўлади.

Тўғри, қисқа вақт ичида қуриляпти, лекин жаҳон талаби ва меъёрлари асосида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидимаология хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғинга қарши бош бошқармаси ҳамда "Узтиблойиҳа" ихтисослашган лойиҳа ташкилоти билан биргаликда тиббий технологик жараёнга асосланган лойиҳалар ишлаб чиқилди. Ушбу мажмуалар сўзсиз келажакда республикамиз ахолиси учун беминнат хизмат қилади.

Карантин зоналарининг келажаги ҳақида гапирганда айтиш керакки, ушбу мажмуалар карантин холати якунлангач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария эпидимиологик осойишталик агентликлари билан келишилган ҳолда самарали ишлатилиши ташкил этилади”, деди Жамолиддин Қаландаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус аниқланганлар сони 1758 нафарни ташки этяпти. Бугунгача беморларнинг 561 нафари соғайган ва 7 нафари вафот этган.  

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг