Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони кескин кўпайди

Local

image

Бухоро вилоятидан яна хушхабар келди. Бугун, 23 апрель куни вилоятда 58 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Эътиборли жиҳати, Бухоро вилоятида бугуннинг ўзида 95 нафар бемор соғайди.

Шундай қилиб, сўнгги уч кун давомида: биринчи кун 96, иккинчи кун 93, бугун эса 111 нафар бемор тузалиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 561 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 1735 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 7 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Rate Count

283

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic