Қурбонлар сони 2 эмас, 4 нафар
Жамият
−
18 Декабрь 2019
8984Тошкент метрополитени Юнусобод йўлининг янги қурилаётган қисмида рўй берган аварияда ҳалок бўлганлар сони икки эмас, балки тўрт нафар. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Қурбон бўлганлардан яна икки нафарининг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
800 дан ортиқ киши ишлаётган ҳудудда бугун соат 10:30 атрофида содир бўлган аварияда жароҳатланганлар сони ҳозирча маълум эмас. Ўзбекистон Республакси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.
Манбанинг қайд этишича, қурбонлар сони ортиши эҳтимоли мавжуд.
Маълумот ўрнида, авария содир бўлган вақтда туннел қазилаётган бўлган. Ёғингарчилик кучайганда, ер бўшаб, туннелни босиб қолган. Унинг остида эса 20 нафарга яқин қурувчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Ҳукумат комиссияси тузилди. ФВВ қурбон бўлганлар икки нафар шахс ҳақида маълумот берди.
LiveБарчаси