Юнусободдаги авария жойидан 2 кишининг жасади топилди
Жамият
−
18 Декабрь 2019
7652Хабарингиз бор, бугун, 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида давом этаётган қурилиш вақтида ер ўпирилиши юз берди. Аварияда 250 кв куб тупроқ кўчиб тушди.
QALAMPIR.UZ мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди. У Юнусободдаги авария юз берган жойдан икки кишининг жасади топилганини маълум қилди.
Тарқалаётган хабарларга кўра, ҳалок бўлганлардан ташқари, 3 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланяпти.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов имзолаган ҳужжатга асосан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Юзага келган ҳолатни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги куч ва воситалари сафарбар қилинган.