Метронинг Юнусобод линияси қурилишида авария юз берди
Жамият
−
18 Декабрь 2019
13211Бугун, 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган очиқ участкада авария ҳолати юз берди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг маълум қилишича, кучли ёмғир натижасида Юнусобод линияси қурилишида ер ўпирилган. Вазиятни Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Транспорт вазири Очилбой Раматов шахсий назоратига олган. Хизмат текшируви ўтказиляпти.
"Ўзбекистон темир йўллари" раиси Ҳосилов Хусниддин воқеа жойига етиб борган. Воқеа тафсилотлари ва жабрланганлар аниқланланяпти. Таъкидланишича, тез орада ўтганиш натиаларини маълум қилинади.
Ўпирилган ер остида одамлар қолиб кетган бўлиши ҳам мумкин. Қайд этилишича, воқеа жойида тез тиббий ёрдам машиналари ва қутқарувчилар бригадалари ишлашмоқда. Бир неча ишчи ҳалок бўлгани айтилмоқда.