Юнусободдаги аварияда ҳалок бўлган самарқандлик ва шаҳрисабзликлар дафн қилинди
Жамият
−
20 Декабрь 2019
24415Жорий йилнинг 18 декабрь куни Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилиши давом этаётган қисмида фожиа юз берди. 250 кв куб тупроқнинг кўчиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Кеча, 19 декабрь куни Самарқанд ва Шаҳрисабздан бўлган қурбонларнинг дафн маросими ўтказилди.
“Ўзбекистон 24” телеканали воқеа ҳақида қидирув-қутқарув иши якунлангач, фожиа ҳақида лавҳани эфирга узатди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилининг маълум қилишича, ёмғирнинг сурункали ёғиши натижасида намлик ошиб, тупроқ массаси ивиб кетган ва кўчиш юз берган.
Қидирув-қутқарув ишлари деярли бир сутка давом этди ва олти кишининг жасади топилди:
1. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли;
2. 1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли;
3. 1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович;
4. 1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович;
5. 1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли.
6. 1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқиновичдир.
Ҳукумат қарори билан фожиа тафсилотларини ўрганиш учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлигида комиссия тузилди ва ҳалок бўлганларнинг оиласига 100 млн сўмдан компенсация тўлаш белгиланди.
Шунингдек, Тошкент шахар прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди ва 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.