Юнусободдаги фожиа бўйича жиноят иши қўзғатилди
Жамият
−
19 Декабрь 2019
9325Кеча, 18 декабрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида юз берган авария бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмат раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
18 декабрь куни Тошкент шахар прокуратураси томонидан ЖКнинг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди ва 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов раислигида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Фожиа ҳудудидан 6 кишининг жасади чиқди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
LiveБарчаси