Қурбон ҳайити куни имтиҳонлар бўлмайди
Жамият
−
08 Август 2019 6084 1 дақиқа
Қурбон ҳайити муносабати билан 11 август куни бўлиб ўтадиган тест синовлари бошқа муддатга кўчирилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 11 август куни ўтказиладиган тест синовлари қуйидаги муддатларга кўчирилганлиги маълум қилинди (абитуриент рухсатномасида кўрсатилган бино ва соат ўзгармаган ҳолда):
Қашқадарё вилоятида – 12 август куни;
Фарғона, Жиззах ва Навоий вилоятларида – 13 август куни;
Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида – 14 август куни;
Бухоро вилоятида – 15август куни ўтказилади.
Аввалроқ, Қурбон ҳайити муносабати билан 11 август куни жамоат транспортлари иш вақтида ўзгариш бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиПутин Имомали Раҳмонга таъзия билдирди.
22 Декабрь