Қурбон ҳайити куни метро ва автобуслар эртароқ иш бошлайди
Жамият
−
07 Август 2019
4124Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Шу муносабат билан, 11 август куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортларининг иш тартибида ўзгаришлар бўлади.
“Тошкент метрополитени” АЖ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 11 август куни Тошкент метрополитенининг барча йўналишида поездлар ҳаракати соат 04:30 да бошланади.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан ҳам Ҳайит кунлари пойтахт аҳлига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида автобуслар 4:30дан йўналишларга чиқарилади.
Жоме масжидлари атрофида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасадди ходимларининг 5:00 дан 8:00 гача навбатчилиги ташкил этилади. Жоме масжидлари олдидан ўтувчи йўлларда ҳаракат вақтинча чекланган тақдирда автобусларни мазкур ҳудудга яқин, йўловчилар учун қулай бўлган йўллардан ўтказиш чоралари кўрилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь