Қўқондаги энг катта бозорда ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
12 Июнь 2023
19203Бугун, 12 июнь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган, халқ тилида "оптом бозор" деб аталувчи бозор ҳудудидаги расталарда катта ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун соат 19:17 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига шаҳарнинг Байналминал кўчасида жойлашган “Буюк ипак йўли” савдо комплекси худудидаги дўкон расталарида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:25 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишлари ҳали ҳам давом этаётгани маълум қилинган. Айни пайтда дўкон расталарида содир бўлаётган ёнғин қуршаб олинган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳатини олгани ёки ҳалок бўлгани тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Вазирлик матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этиб борилишини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь