Қозоғистондаги синагогалар ва Исроил дипломатик объектларида хавфсизлик кучайтирилди
Олам
−
02 Октябрь
4710Қозоғистонда Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани сабабли Исроил билан боғлиқ дипломатик ва диний объектлар атрофида хавфсизлик кучайтирилди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
Нашрга кўра, патруль йўналишлари ўзгартирилиб, Исроил билан боғлиқ дипломатик ва диний объектлар яқинига кўчирилган.
“Барча диний муассасалар илгари ҳам Ички ишлар бўлими назоратида бўлган. Элчихоналар эса полиция томонидан доимий равишда қўриқланади. Хавфсизликни таъминлаш учун атрофдаги ҳудудлар ҳам видеокузатув орқали назорат қилинади”, дея изоҳ берган Қозоғистон ИИВ.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 октябрь куни кечқурун Эрон Исроилга ракеталар билан зарба берганди. Исроил армияси радиоси Эрондан Исроилга 200 га яқин ракета учирилганини айтди. Кейинроқ Исроил ҳарбийлари аҳоли ўз бошпаналарини эркин тарк этишларини билдирди. Исроил Эронга "оғриқли жавоб" беришга ваъда берди. Исроил нашрлари армия бугун, 2 октябрь куни тунда бутун Яқин Шарқ бўйлаб кучли зарба бериши кутилаётганини ёзди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь