Қозоғистонда коронавирус аниқландими?

Олам

image
У бобом эмас, отам! – Назарбоевнинг набираси оила сирларини ОАВга олиб чиқди north_east

У бобом эмас, отам! – Назарбоевнинг набираси оила сирларини ОАВга олиб чиқди

Куёвлар ёв, қизлар офатми? Президентларнинг қуюшқондан чиққан фарзандлари  north_east

Куёвлар ёв, қизлар офатми? Президентларнинг қуюшқондан чиққан фарзандлари 

Аввалроқ, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев бугун, 11 февраль куни мамлакат Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур йиғилишда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш масалалари кўриб чиқилди. 

Йиғилишда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Элбошига мамлакатдаги вазият хусусида маълумот берган.  

Йиғилишда Қозоғистон Республикасининг Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг қизи – Сенат раиси Дариға Назарбоева ҳам иштирок этган.

Хавфсизлик Кенгаши раиси – Элбоши Назарбоев коронавирус атрофидаги вазият Хитой иқтисодиётига ҳам, Қозоғистон иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган. 

“Биз бўш келмаслигимиз керак. Сиз ҳамма нарсага тайёр туришингиз, дори-дармон ва бошқа зарур манбаларни етказиб беришни таъминлашингиз керак. Ушбу муаммони кузатиб бориш керак. Бундай ҳолларда биз қарши чораларни кўришимиз керак, шу жумладан ташқи омилнинг миллий иқтисодиётимизга салбий таъсири олдини олишимиз керак”, деган Нурсултон Назарбоев.

Маълумот ўрнида, айни вақтга қадар Қозоғистонда коронавирус билан оғриган беморлар расман қайд этилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан берилган сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 134 киши иситма ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатлари билан шифохонага ётқизилган, улардан 106 нафари соғайиб, қолган 28 киши шифохоналарда қолмоқда. Беморларнинг аҳволи қониқарли. 

Тиббий муассасалар Хитойдан келган фуқароларнинг соғлиғини назорат қилишни давом эттирмоқда. Жумладан, 24 167 киши қамраб олинган, улардан 1298 нафари чет эл фуқароси. Сўнгги 14 кун ичида Хитойдан келган 8 851 киши тиббий назорат остида қолмоқда, қолган 15 316 киши инкубация даври тугаши сабабли мониторингдан чиқарилди. 

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 27 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания ва Бельгияда аниқланди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.

Янги коронавирусга Novel Coronavirus Pneumonia (NCP) номи берилди. У бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев коронавирус

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг