У бобом эмас, отам! – Назарбоевнинг набираси оила сирларини ОАВга олиб чиқди
Олам
−
24 Январь 2020
30949Аввалроқ, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг 30 яшар невараси Ойсултон Назарбоевга суиқасд қилингани ҳақида маълум қилган эдик. Аллақачон ижтимоий тармоқларда тилга тушиб бўлган, гиёҳвандликка ружъу қўйган бу йигит оммани ҳайрон қолдиришдан чарчамаяпти. Унинг бу галги иддаосига кўра, Нурсултон Назарбоев унинг бобоси эмас, балки отаси.
Бу хабар Ойсултоннинг Facebook’даги саҳифасида пайдо бўлди ва одамларни шошириб қўйди. Аслида, кичик Назарбоев бошқа нарсани назарда тутган бўлиши мумкин деган муносабатлар ҳам йўқ эмас. Ойсултоннинг Exclusive нашрига берган интервьюси барча хаёлларни пучга чиқарди, у Қозоғистоннинг биринчи Президенти бобоси эмас, балки отаси эканлигини қайта такрорлади.
“Мени доим бобонгга тортгансан дейишарди. Кейин маълум бўлишича, у менинг отам экан”.
Ойсултоннинг қўшимча қилишича, у шу пайтгача ҳақиқий онаси ким эканлигини билмайди. Ёшлигидан катта қилган отаси Роҳат Алиев ҳақида гапирар экан, унга нисбатан илиқ фикрларини билдириб ўтган. Ҳатто, Нурсултон Назарбоев ҳақида ҳам. Гўёки уни асраб олган онаси — Дариға Назарбоева ҳақида эса мутлақо тескари гапирган. Ойсултоннинг сўзларига кўра, Дариға — кулранг кардинал (сиёсатда расмий ваколатга ёки лавозимга эга бўлмаган, аммо ўз ҳукмини ўтказа оладиган нуфузли шахсларга берилган нисбат. Уларни “Соя ҳукумати” вакиллари ҳам дейишади – таҳр). Айнан у туфайли Назарбоев ўз постидан кетди.
Назарбоевнинг эрка набираси, шунингдек, узоқ йиллар мобайнида гиёҳванд моддалари истеъмол қилиб келишини ҳам яшириб ўтирмади. Журналдаги маълумотларда айтилишича, айни пайтда Ойсултон даволанаётган Priory Hospital Hayes Grove шифохонасида гиёҳвандлар ва депрессиянинг оғир шаклига йўлиққанлар даволанади.
Ойсултон онаси ва унинг одамларидан жудаям қўрқишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, миллий хавфсизлик қўмитаси ҳам онасининг “сеҳру-жодуси”га қараб иш тутади.
Маълумот ўрнида шуни келтириб ўтиш жоизки, Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари Альнур Мусаев ўтказилган ДНК натижаларига кўра, Ойсултон Назарбоев Роҳат Алиевнинг ўғли эканлигини таъкидлаганди.
Дариға Назарбоева — Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг тўнғич қизи ҳисобланади. У Қозоғистон сиёсатида нуфузли шахслардан бири. Айни пайтда мамлакат Сенатининг раиси.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь