Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий қилинади

Олам

image

Қозоғистон ва Хитой ўз фуқаролари учун ўзаро визасиз режимни жорий қилади. Тегишли қарор лойиҳаси Қозоғистоннинг очиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, ўзаро виза талабларидан озод қилиш икки давлат ўртасидаги ҳукуматлараро келишувда кўзда тутилган.

Мазкур шартнома икки давлат Ташқи ишлар вазирлари томонидан жорий йилнинг 18-19 май кунлари Хитойнинг Сиань шаҳрида имзоланиши кутилмоқда.

Ҳужжатга кўра, қозоғистонликлар Хитойда чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 кундан кўп бўлмаган муддатга ва 180 кунлик даврда 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз қолишлари мумкин бўлади.

Бир давлат фуқаролари бошқа томон давлати ҳудудида белгиланган муддатдан кўпроқ вақт қолиш ниятида бўлса, у ҳолда улар давлат ҳудудига киришдан олдин тегишли виза олиш учун ариза беришлари шарт.

Таъкидланишича, битим республика ва маҳаллий бюджетлар харажатларини оширишни назарда тутмайди ва Қозоғистон учун салбий сиёсий, ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа оқибатларга олиб келмайди.

Ушбу қарор лойиҳаси 19 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

“Шартноманинг имзоланиши Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга туртки бўлади”, дейилади қарор лойиҳасида.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Хитой визасиз режим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг