Қозоғистонликлар ҳам толиблар билан алоқа қилишни бошлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистоннинг Афғонистондаги элчиси Алимхон Есенгельдиев кеча, 26 сентябрь куни Қобулда “Толибон” ҳаракати томонидан тайинланган Афғонистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Моттаки билан учрашди. Бу қозоғистонлик юқори даражадаги вакилнинг ҳаракат раҳбарларидан бири билан биринчи алоқаси бўлди, деб хабар берган “vlast.kz”. 

“Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантиришнинг муҳимлигини таъкидлади ва савдо-сотиқ соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга ваъда берди”, деб ёзган “Толибон” вакили Twitter’да. 

“Толибон”нинг бошқа бир вакилига кўра, элчи Қобулдаги хавфсизлик ҳолатидан мамнунлигини билдирган ва Афғонистонга гуманитар ёрдам етказишга чақирган. 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бу учрашув ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Мамлакат расмийлари аввалроқ, Афғонистоннинг янги раҳбарияти билан алоқалар ўрнатиш зарурлигини билдирган эди. Қозоғистон сўнгги йилларда Афғонистон расмийлари билан мустаҳкам савдо алоқаларига эга бўлиб, мамлакатга дон, ун ва ёқилғи сотади. 

“Толибон” Қобулни эгаллаб олганидан сўнг, Қозоғистон дипломатлар ва уларнинг оилаларини фақат бир қисмини мамлакатдан олиб чиқиб, ўз элчихонасини тўлиқ тарк этмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 14 сентябрь куни Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Толибон” вакиллари билан учрашганди.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққатни шакллантирди


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Толибон

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг