Толиблар қўлини сиққан Боболов Афғонистонга Мирзиёевнинг ёрдамини етказди

Жамият

image

Кеча, 14 сентябрь куни Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон делагацияси “Толибон” вакиллари билан учрашди. 

“Ҳайратон” станциясида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон халқига аталган инсонпарварлик ёрдамини “Толибон” вакилларига топширган. 

Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Матбуот хизматига кўра, ушбу ёрдамни Афғонистон томонидан Маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиҳулло Мужоҳид, Балх вилояти губернатори Қудратилло Aбу Ҳамза қабул қилиб олган. 

“Бугун ун, ёғ, гўшт, гуруч ва бошқа бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, тиббий буюмлар ва болалар трикотаж маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами 25 та вагондан иборат эзгулик поездида Афғонистон Ислом Амирлигига етказиб берилди”, дейилади хабарда. 

Мулоқот чоғида Иргашев ва Боболов Афғонистон вакиллари билан икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, чегараолди савдосини ривожлантириш, Сурхондарё ҳамда Балх вилоятлари  ўртасидаги қўшма Ишчи комиссияси фаолиятини давом эттириш масалаларини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг