Қорақалпоғистонда боғча директори ва ўринбосари пора билан ушланди
3-саҳифа
−
09:18 955 1 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикасида мактабгача таълим муассасасининг директори ва унинг ўринбосари пора билан қўлга тушди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Нукус шаҳридаги мактабгача таълим муассасаси директори К. Р. фуқаро Г. Р. ни логопед вазифасига ишга қабул қилганлиги эвазига 20 млн сўмни К. Р. нинг топшириғига кўра директор ўринбосари Р. К. хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган шаҳрида Халқ қабулхонаси ходими хизмат хонасида 1 500 АҚШ доллар пора олган вақтида ушланганди.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь