Қорақалпоғистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари тайинланди

Жамият 2356
image

Бугун, 2 март куни Турсинбай Абдижаббаров Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Турсинбай Абдижаббаров 2020 йилдан ҳозирги кунга қадар Нукус тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Турли йилларда қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимлик бошқаруви тизимларида самарали меҳнат қилиб келган Турсинбай Абдижаббаров 1995-2000 йилларда “Оқманғитагрохимтаъминот” ҳиссадорлик жамияти бошлиғи, 2000-2001 йилларда Нукус тумани “Қаттиағар” ширкат хўжалиги раиси, 2001-2003 йилларда Нукус тумани ўрмон хўжалигида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

Турсинбай Абдижаббаров 2003 йилда Оролбўйи дельта бошқармаси муҳандис-гидрометри, 2017-2020 йилларда Нукус тумани “Нуроний” жамғармаси раиси лавозимида меҳнат қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3
Теглар
t
×