Қорабоғга отланаётган Эрдўған ҳудудни миналардан тозалашга чақирди
Олам
−
11 Июнь 2021
4974Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжоннинг Арманистондан озод қилинган ҳудудларидаги миналаштирилган майдонлар муаммосини тезроқ бартараф этишга чақирмоқда. Бу ҳақда у бугун, 11 июнь куни журналистлар билан мулоқоти вақтида айтиб ўтган.
“Биз барча томонларга, айниқса, миналар ва портламаган қурол-яроғларга алоқадор бўлганларга мурожаат қиламиз. [Ҳудудни] минадан тозалаш жараёнини қўллаб-қувватлашга чақирамиз”, деган Туркия етакчиси Арманистон Қуролли Кучлари томонидан ётқизилган миналар масаласига изоҳ бериб.
Жума намозидан кейин журналистлар билан суҳбатлашган Туркия раҳбари келгуси ҳафта Озарбайжонга бўлажак ташрифи давомида у 2020 йил кузидаги ҳарбий ҳаракатлар вақтида озод қилинган Қорабоғдаги Шуша шаҳрига ташриф буюришини эслаб ўтган.
“Мен укам Илҳом Алиев билан Шуша шаҳрида учрашамиз ва шартнома имзолаймиз. Бу Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги кенг кўламли ҳужжат”, деган Ражаб Тойиб Эрдўған.
Туркия Президенти шунингдек, НАТОнинг давлат раҳбарлари саммитидаги иштирокидан қандай натижалар кутаётгани ҳақида ҳам фикрларини билдирган. Эрдўған шу билан бирга Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашувда расмий Анқара ва Париж муносабатларидаги ижобий ва салбий жиҳатларни муҳокама қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 14 июнь куни НАТО саммити вақтида АҚШ Президенти Жо Байден билан ҳам музокара ўтказади.
Озарбайжон жорий йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон билан бошланган қуролли тўқнашувлардан кейин норябрь ойига келиб Тоғли Қорабоғни мустамлакадан озод қилди. Қорабоғ ерлари 29 йиллик арман мустамлакасидан яна Озарбайжонга қайтди. Расмий Баку айни вақтда ушбу ҳудудлар ўтган йиллар давомида вайронага айлантирилиб, тарихий обидалар йўқ қилингани, инфратузилма ишдан чиққани, бу ҳам етмагандек, арман Ҳукумати ҳудудларга миналар ўрнатгани ва Қорабоғ ерлари Озарбайжон қўлига ўтганига қарамай, миналанган ерлар харитасини бермай келаётганини таъкидламоқда. Куни кеча ушбу миналанган ҳудудларда Озарбайжон журналистлари ўтирганган автомобиль портлаб кетди. Оқибатда 3 киши – икки журналист ва бир амалдор қурбон бўлди. Мамлакат вице-президенти Меҳрибон Алиева мурожаат билан чиқиб, халқаро ҳамжамият, халқаро журналистлар ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида ўзини намоён этиб келган ноҳукумат ташкилотлар журналистларнинг миналанган ҳудудларда қурбон бўлганига панжа ортидан қараб, Арманистоннинг ҳаракатларига кўз юмиб келаётганини таъкидлаган эди.
Жорий йилнинг 27 май – 4 июнь кунлари Ўзбекистондаги 2 мингга яқин оммавий ахборот воситалари орасида фақатгина QALAMPIR.UZ мухбири биринчи бўлиб Озарбайжоннинг уруш кечган ҳудудларида, жумладан Ганжа шаҳрининг ракета зарбасидан вайрон тумани ва Қорабоғнинг Ағдам, Фузули туманларида бўлиб қайтди. Журналист Феруза Нажмиддинова Фузули ва Ағдам туманларида миналанган ҳудудлар борлигига ўз кўзи билан гувоҳ бўлганини айтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь