Эрдўған тожик-қирғиз чегарасидаги можарога муносабат билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қирғизистон Президенти Садир Жапаровни террорчилик хавфидан огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик.

Туркия етакчиси Садир Жапаров билан учрашуви давомида қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарога ҳам тўхталиб ўтди. Эрдўған можаронинг тинч йўл билан ечим топишига умид билдириб, шундай деди:

“Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида апрель ойида нохуш ҳодиса содир бўлди. Икки давлат ўртасидаги бу можаро бизни чуқур қайғуга солди. Ҳодисада вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Туркия муаммо икки давлат ўртасида тинч йўл билан ҳал этилишига умид қилади”.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилояти Кўк-Тош қишлоғи яқинидаги “Головной” сув олиш жойидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмида икки мамлакат маҳаллий аҳолиси ўртасида тўқнашув содир бўлди. 29 апрелда Қирғизистон ва Тожикистон хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланди. Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен ва Лайлак туманларида отишмалар 30 апрель ва 1 май кунлари давом этди. 

1 май куни томонлар отишмани тўлиқ тўхтатиш ва чегарадан кучларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида келишиб олишга муваффақ бўлди. Худди шу куни тожикистонлик ҳарбийлар Қирғизистон ҳудудидан чиқиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Садир Жапаров Туркия-Қирғизистон

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made