Байден Европага сафари давомида Эрдўған билан учрашадиган бўлди
Олам
−
03 Июнь 2021
5701АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг 14 июнь куни НАТО саммити давомида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан ҳам урашади. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Томонлар учрашувда икки томонлама ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Оқ уйнинг маълум қилишича, АҚШ Президенти Жо Байден кейинги ҳафтада ўзининг биринчи хорижий сафарига кетишга тайёрланмоқда. Сафар давомида у Буюк Британия, Бельгия ва Швейцарияда бўлади.
Байден сафари давомида кўплаб давлатлар раҳбарлари билан учрашиши ва уларга Америка иттифоқчилик муносабатларини тиклаш йўлида собитлигини айтиши кутилмоқда.
10 июнь куни у Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон билан музокара ўтказади. 13 июнда эса АҚШ раҳбари Виндзор қасрида қиролича Елизавета II билан учрашади.
Шундан сўнг у Брюсселга йўл олади ва 14 июнь куни у ерда НАТО саммитида иштирок этади.
16 июн куни эса халқаро ҳамжамият диққат марказида турган АҚШ-Россия саммити ўтказилади. Байден Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади.
Ташриф давомида АҚШ етакчиси Женева шаҳрида Швейцария Президенти Ги Пармелин ва Ташқи ишлар вазири Игнацио Кассис билан учрашиши режалаштирилган.
LiveБарчаси