Қора денгиз соҳилидаги шаҳар сув остида қолди (видео)
Олам
−
04 Сентябрь 2023
14348Туркия шимолида кучли ёмғир туфайли Қора денгиз соҳилида жойлашган Гиресун шаҳрини сув босди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.
Кучли ёмғир 2 сентябрь куни кечқурун бошланган. Ёмғир оқибатида шаҳарнинг марказий қисмидаги кўчалар ҳамда биринчи қаватдаги айрим уйлар сув остида қолган.
Сув босган йўллар ҳайдовчиларнинг машиналарда ҳаракатланишини қийинлаштирган.
Ёмон об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш учун коммунал хизматлар у ерга сув оқиши учун канализация қудуқларини очишга киришган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Саудия Арабистонида ёғингарчилик ортидан кучли тўфон ёпирилганди. Сентябрь ойи бошида эса Хитойда “Саола” тўфони мамлакат жануби-шарқий соҳилларига яқинлашаётгани муносабати билан энг юқори даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь