Хитойда энг юқори даражали хавф эълон қилинди
Олам
−
02 Сентябрь 2023
15771Хитойда “Саола” тўфони мамлакат жануби-шарқий соҳилларига яқинлашаётгани муносабати билан энг юқори даражадаги об-ҳаво хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда РГ нашри хабар берди.
Маълумотларга кўра, айни дамда тўфон Гуангдонгдан 295 километр жануби-шарқда жойлашган ва соатига тахминан 10 километр тезликда Жанубий Хитой денгизи бўйлаб шимоли-ғарбга қараб ҳаракатланмоқда. 31 август куни эрталаб метеорологлар шамол тезлиги соатига 209 километрга етганини қайд этган.
Тўфон, шунингдек, қўшни Гуангдонгдаги бошқа йирик ишлаб чиқариш марказларига ҳам таҳдид солмоқда. Хитой темир йўллари бир нечта йирик поездлар қатновини тўхтатган.
Хитой жанубидаги Хунан провинциясида сўнгги бир неча кунда кучли ёмғир туфайли 3 минг киши эвакуация қилинди. Санжи вилоятида йил бошидан буён мамлакатда кузатилган рекорд даражадаги ёғингарчилик содир бўлди. Сувнинг баландлиги 25,6 сантиметргача етди.
Бу ёз мамлакат тарихидаги энг ёмғирли ёз номини олди. Чунки охирги икки ой давомида Хитой кучли ёмғир ва тошқинлардан азият чекди. Жумладан, июль ойи охирида Хитой пойтахтида кузатилган “Доксури” тўфони кўплаб вайронагарчиликларга сабаб бўлган. Бу Пекинда сўнгги 140 йил ичида содир бўлган энг кучли жала бўлди. Ўшанда Пекиндан 30 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди, 33 киши ҳаётдан кўз юмди.
Маълумот учун, “Саола” тўфони шу ҳафта бошида Филиппинни ҳам исканжага олганди. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кучли ёмғир ва кучли шамол мавсумий муссон ёмғирларини кучайтирди. Пастда жойлашган қишлоқлар сув остида қолган. 50 мингга яқин одам эвакуация қилинди.
LiveБарчаси