Қодировдан Толстойга жавоб: Биз ҳам ўзбек тилини билмайдиганларни ишдан ҳайдашимиз керакми?
Жамият
−
16 Ноябрь 2023
9857Аввалроқ, Россия Давлат Думаси вице-спикери Пётр Толстой собиқ Совет иттифоқига кирган давлатларда, хусусан, Ўзбекистонда Россияда ишлаётган мигрантлар ҳисобидан рус тилида ўқитиладиган мактаблар қуришни таклиф қилганди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров ҳам Толстойнинг чақириғига ўз муносабатини билдирди.
Депутатга кўра, Ўзбекистон ҳам Пётр Толстой илгари сураётган йўлдан борса, мамлакатдаги ўзбек тилида сўзлашмайдиган ходимларни ишдан бўшатиши керак бўлади, лекин бу мамлакатнинг танлаган йўлига тўғри келмайди.
“Биз ўзбек тилини билмайдиган хизматчиларни ишдан ҳайдашни таклиф қилишимиз керак(ми?) Биз бошқа йўлдан борамиз – уларга ўзбек тилини ўргатамиз. Сиз эса ўзингиз ишлашни ўрганинг. Бу рус тилига қачонлардир ҳақиқий ҳурмат пайдо бўлишига олиб келиши мумкин”, деб ёзган Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев Москвага бориб, Россия Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда Россия ҳукуматидан ўзбек диаспораси ҳисобидан мамлакатда меҳнат муҳожирларининг фарзандлари учун хусусий боғча ва мактаблар очишда ёрдам сўраганди.
Шундан сўнг, Россиялик депутат Михаил Делягин мазкур ташаббус мамлакат қонунларига мос келмаслигини айтиб, Ўзбекистон Россиядан фуқароларини олиб кетиши кераклигини иддао қилганди. Бунга жавобан депутатнинг Ўзбекистондаги мавқедошлари, жумладан, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Россияда ўзбеклар ва ўзбек тилига муносабат “Делягинча” бўлса, Ўзбекистонда ҳам рус тилига муносабат буткул ўзгариши кераклигини айтган, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов эса ўзбекистонликлар ҳалол меҳнатлари эвазига ўз оилаларини моддий таъминлаётганини, Россия уларни текинга боқмаётганини эслатган эди.
LiveБарчаси
30 Октябрь