Қизилтепанинг 25 йиллик ҳокими янги ишда фаолият бошлади

Жамият

image

Навоий вилояти Қизилтепа туманига 25 йил ҳокимлик қилган Шабон Набиев ишдан олиниб, ўрнига тадбиркор Улуғбек Файзиев тайинлангани ҳақида хабар бергандик

Бугун, 15 ноябрь куни собиқ ҳоким Шабон Набиев Навоий вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, тайинлов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан амалга оширилган. Шаҳар ва туман ҳокимлари иштирокида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов сўзга чиқиб, Шабон Набиевни тизим ходимларига таништирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 ноябрь куни халқ депутатлари Қизилтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Навоий вилояти ҳокими в.б. Нормат Турсунов 1998 йилдан бери туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шабон Набиевни бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилганини ҳамда унинг ўрнига Улуғбек Файзиев тайинланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Навоий тайинлов Қизилтепа

Баҳолаганлар

561

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг