Қишлоқ хўжалиги вазирининг бирдан икки ўринбосари ишдан олинди

Жамият

−

image

Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг бирдан икки нафар ўринбосари ишдан олинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари буйича ўринбосари Саидкамол Саидкаримович Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Шунингдек, Ботиржон Абдушукурович Сулаймонов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори лавозимидан озод этилди.

Вазирлик Саидкамол Хўжаев қайси ишга ўтказилгани ҳақида маълумот бермаган. У 2018 йилдан бери вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг