Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 100 га яқинлашди

Олам

image

Қирғизистон Республикаси cоғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугун, 30 март куни коронавирус билан касалланишнинг 10 та янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Республика коронавирусга қарши тезкор штаби йиғилишида маълум қилинди.

Касалланганларнинг барчаси Жалолобод вилоятида аниқланган. Ҳозирги кунга келиб мамлакатда коронавирус билан касалланганлар 94 нафарни ташкил қилмоқда.  Улардан 49 таси Жалолобод вилоятида, 33 таси Ўш вилоятида, 7 таси Бишкек шаҳрида, 3 таси Чуй вилоятида, 1 таси Баткен вилоятида ва 1 таси Норин вилоятида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда илк бор жорий йилнинг 18 март куни коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланди. 21 март куни Президент Сооронбай Жээнбеков мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 177 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 724 436 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 34 009 нафари вафот этган, 152 065 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 538 362 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 511 643 нафари ёки 95 фоизи қониқарли аҳволда, 26 719  нафарининг аҳволи оғир.

 
 

Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Коронавирус

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг