Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 100 га яқинлашди
World
−
30 March 2020 4397 1 minute
Қирғизистон Республикаси cоғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугун, 30 март куни коронавирус билан касалланишнинг 10 та янги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Республика коронавирусга қарши тезкор штаби йиғилишида маълум қилинди.
Касалланганларнинг барчаси Жалолобод вилоятида аниқланган. Ҳозирги кунга келиб мамлакатда коронавирус билан касалланганлар 94 нафарни ташкил қилмоқда. Улардан 49 таси Жалолобод вилоятида, 33 таси Ўш вилоятида, 7 таси Бишкек шаҳрида, 3 таси Чуй вилоятида, 1 таси Баткен вилоятида ва 1 таси Норин вилоятида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда илк бор жорий йилнинг 18 март куни коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланди. 21 март куни Президент Сооронбай Жээнбеков мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 177 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 724 436 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 34 009 нафари вафот этган, 152 065 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 538 362 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 511 643 нафари ёки 95 фоизи қониқарли аҳволда, 26 719 нафарининг аҳволи оғир.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September