Қирғизистонда 5 яшар қизчанинг юзига қайчи кириб кетди (фото)
Олам
−
14 Март 2023
9354Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги вилоятлараро болалар шифохонасида юзига қайчи тиқилиб қолган қиз қутқариб олинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб, “Bulak.kg” хабар берди.
Қайд этилишича, 9 март куни Қорасув туманида яшовчи беш яшар қизча касалхонага олиб келинган, у зудлик билан отоларингология бўлимига ётқизилган ва жарроҳлик ёрдами кўрсатилган.
Маълум қилинишича, у ўз уйида ўйнаётган вақтда столдан йиқилиб тушган. Оқибатда, қизнинг қўлида бўлган қайчи унинг юзига кириб кетган. Шундан сўнг, у зудлик билан шифохонага етказилган. Қизалоқнинг юзига 6-7 см чуқурликда кириб кетган қайчини олиб ташлаш учун мураккаб операция ўтказилган.
“Боланинг бахтига юзидаги йирик томирлар зарар кўрмаган, акс ҳолда унинг ҳаёти жиддий хавф остида қолар эди. Ҳозирда қизчанинг аҳволи яхши, уни шифохонадан чиқаришга тайёрланмоқда”, дейилади шифохона баёнотида.
LiveБарчаси