Қирғизистон Президенти аппаратининг 8 ходимида коронавирус аниқланди

Олам 3678
image

Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков аппаратининг 8 нафар ходимида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

“Қирғизистон Президенти делегация вакилларида коронавирус аниқлангач, Қирғизистон Президенти аппаратининг барча ходимлари коронавирусга тест топширди. Таҳлиллар натижасига кўра, аппаратнинг 8 нафар ходимида коронавирус аниқланди”, дейилган хабарда.

Ушбу касалликнинг характеридан келиб чиқиб, бирор ходимда аломатлар пайдо бўлса, барча бирваракайига тест топширади. Натижалар ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков Москвада ўтган Ғалаба парадида иштирок этиш учун бориб, тадбирда қатнашмай, Бишкекка қайтди. Бунга делегациянинг икки аъзосида коронавирус аниқлангани сабаб бўлди. Ҳозирда Жээнбеков изоляцияга олинган.

Қирғизистон Президентининг шундан сшнг, топширган коронавирус тести натижаси манфий натижа берди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3
t
×