Қирғизистон Президентининг коронавирусга топширган тести натижаси маълум бўлди

Олам

image

Аввалроқ, 23 июнь куни Москвага келган Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков делегацияси аъзолари орасидан икки кишида коронавирус аниқлангани боис, Ғалаба парадида қатнашмагани ҳақида хабар берган эдик.

Сооронбай Жээнбеков Москвадан қайтганидан кейин коронавирусга тест топширди. Унинг жавоби салбий чиқди. Шундан сўнг давлат раҳбари республикада эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли фавқулодда ҳолат режимини қайта жорий этишни муҳокама қилди.

“Президент Сооронбай Жээнбеков томонидан Бишкекка келганидан сўнг коронавирусга тест топширди ва унинг жавоби салбий чиқди”, деди давлат раҳбари матбуот котиби Толгонай Стамалиева.

Қирғизистонда эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли бир қатор шаҳар ва туманларда фавқулодда ҳолат режимини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинмоқда. Сўнгги бир неча кун ичида мамлакатда COVID-19 билан касалланган янги беморларнинг сони рекорд даражада ошгани аниқланди, деди соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев.

"Ҳозирда Чуй вилоятида, Бишкекда, Ўш вилоятида ва Ўш шаҳрида вазият жуда оғир. Бугун республика штаб-квартираси йиғилишида фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш масаласи кўриб чиқилади ва барча омилларни ҳисобга олган ҳолда қарор қабул қилинади", деди амалдор.

Республика бўйича қайд қилинган ҳолатларнинг умумий сони 3954 тага етди, 43 киши касалликдан вафот этди. 2112 нафар бемор соғайиб, шифохоналардан чиқарилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қирғизистонда

Баҳолаганлар

759

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг