Жээнбеков ғалаба парадида иштирок этмади. Унга яқин икки кишида коронавирус аниқланди
Олам
−
24 Июнь 2020
8293Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилганган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Ғалаба паради бўлиб ўтмоқда. Унда собиқ Совет иттифоқи мамлакатларидан Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков ҳам иштирок этиши режалаштирилган эди.
Давлат раҳбари ўтирган самолёт кеча, 23 июнь куни Москва халқаро аэропортига келиб қўнди. Бироқ, мамлакат раҳбари делегацияси аъзолари орасидан икки кишида коронавирус аниқлангани боис, Жээнбеков протоколга мувофиқ давлат раҳбарлари иштирокидаги Ғалаба парадида қатнашмади.
Қайд этилишича, Қирғизистон Республикаси Президенти девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Данияр Сидиқов ва бир нафар хавфсизлик хизмати ходимида коронавирус аниқланган.
Ҳолат бўйича Қирғизистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати расмий баёнот бергани йўқ.
LiveБарчаси