Қирғизистонда коронавирусга қарши чоралар кучайтирилади

Олам

image

Бугун,  1 июль куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбеков Бош вазир Кубатбек Боронов билан мамлакатдаги мавжуд эпидемиологик вазиятни муҳокама қилди. 

Ҳукумат раҳбари Республика штаб-квартираси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бишкек шаҳар мерияси ва Ҳукуматнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича ваколатли идоралари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди. 

Қайд этилишича,  бугун, кун охирига келиб, беморлар учун бир қатор ўқув муассасаларининг ётоқхоналарида 750 та ва Манас аэропортида 400 ўринли ётоқ ташкил этилади. 

Учрашувда таъкидланишича, тез тиббий ёрдамнинг имкониятларини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.  Бироқ, мутахассис кадрлар танқислиги талабаларни ишга жалб қилишга сабаб бўлмоқда. 

Мамлакатда аҳолига тиббий маслаҳат бериш бўйича "118" ишонч телефони "хизмати кучайтирилган. 

Шу билан бирга, Бош вазир Президентни пандемияга қарамай, давлатнинг барча ижтимоий мажбуриятлари бажарилаётгани, шу жумладан ижтимоий тўловлар ва иш ҳақи ўз вақтида тўланаётганига ишонтирди.  

Президент Сооронбой Жээнбеков бугунги кунда вирус кенг тарқалишининг олдини олиш, шунингдек беморларни тиббий муассасаларга жойлаштириш асосий вазифа эканини таъкидлади. 

Президентнинг қайд этишича, мамлакат бўйлаб эпидемияга қарши тадбирларни кучайтирилади. 

Давлат раҳбари шифохоналарда қўшимча кўрпа-тўшакларни тезроқ кўпайтириш,  коронавирус инфекцияси бўлган беморларни даволаш учун янги тиббий муассасаларни мослаштириш, тиббиёт ходимларини сафарбар этишга алоҳида эътибор қаратди. 

“Республика штаб-квартираси ва мутахассисларидан жамоатчилик барча масалалар бўйича тўлиқ ва ҳаққоний маълумотларни олиши керак. Жамиятнинг фикр-мулоҳазалари жуда муҳимдир. Шундагина кескин вазиятни енгиллаштириш ва хавотирли прогнозлар тарқалишини камайтириш мумкин бўлади”, дейди Президент. 

Давлат раҳбари сўзида давом этаркан, ҳозирданоқ куз-қиш мавсумига, хусусан мавсумий касалликларни даволашга тайёргарлик кўришни буюрди. 

Маълумот ўрнида, айни вақтда Қирғизистонда коронавирусга чалинганлар 5735 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 62 нафари вафот этган, 2443 нафари соғайган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Сооронбой Жээнбеков

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг