Кремль “сувга бориб суғорилмай келган” Жээнбековга миннатдорлик билдирди

Олам

image

Россия Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековга делегациясида коронавирус аниқлангач, Ғалаба парадида иштирок этмасликка рози бўлгани учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда РБК Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланиб хабар берди.

“Биз бундай қарор учун жуда миннатдормиз”, деди Песков. У Жээнбеков парадда иштирок этаётган уруш фахрийлари ва бошқа давлатлар раҳбарларининг соғлигини хавф остига қўймаслик учун шундай қарор қабул қилганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда иштирок этиш учун Москвага борган эди. Аммо унинг делегациясида икки кишида коронавирус аниқлангач, у тадбирда иштирок этмай, Бишкекка қайтиб кетди.

Жээнбековнинг коронавирусга топширган таҳлили натижаси манфий чиқди. Аммо унинг ўзи 14 кунлик изоляцияга олинган. У ишини масофадан давом эттиряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Сороонбай Жээнбеков

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар