Президент Москвадан қайтгач, ўзини ўзи яккалаш режимига ўтади – Қирғизистон Президенти девони

Олам

image

Аввалроқ, Қирғизистон Республикаси Президенти Москва шаҳрида ўтадиган Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан эришилган ғалабанинг 75 йиллиги тантанали маросимида иштирок этиш учун Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. 

Қирғизистон делегацияси аъзолари – Президенти девони ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Данияр Сидиқов ва бир нафар хавфсизлик хизмати ходимида коронавирус аниқланиши оқибатида Президент Сооронбой Жээнбеков Ғалаба парадида иштирок этмади. 

Айни вақтга қадар Қирғизистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати Сооронбой Жээнбековнинг нега Ғалаба парадида иштирок этмаганига аниқлик киритмади. Делегация аъзоларида коронавирус аниқлангани ҳақида ҳам миқ этмади. 

РИА Новостининг Президент девонига таяниб ёзишича, Президент Жээнбеков Қирғизистонга қайтгач, фаолиятини ўзини ўзи яккалаш режимида давом эттиради. 

Қайд этилишича, давлат раҳбари ва делегация аъзолари Қирғизистонга қайтгач, коронавирус тестини топширадилар ва тартибга кўра 14 кун изоляцияга олинадилар. 

Маълумот ўрнида, Қирғизистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 3726 тани ташкил этмоқда. Мамлакатда ушбу касалликдан 2082 киши соғайган, 42 киши вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сооронбой Жээнбеков

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг