Қирғизистон парламенти байроқни ўзгартиришни маъқуллади
Олам
−
20 Декабрь 2023
4811Бугун, 20 декабрь куни Қирғизистон парламентида мамлакат байроғини ўзгартириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасиз иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда АКИ Press хабар берди.
Қирғизистон байроғидаги нурлар шаклини тўлқинсимон шаклдан қуёш нурларига яққол ўхшатувчи шаклга ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси ташаббускорлари – парламент спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов ҳисобланади.
“Бугунги кунда Қирғизистон Республикаси байроғидаги ўртада тундук билан қуёш нурларини турли талқинларда, масалан, кунгабоқар гули ёки ўтхонанинг пардаси каби визуал идрок этишда дилемма мавжуд. Байроқ тасвири маъносининг ноаниқ талқинини бартараф этиш чораларини кўриш зарур”, дея таъкидлади қонун лойиҳаси муаллифлари.
Қонун лойиҳасини қабул қилиш учун 59 депутат овоз берган, 5 нафари қарши чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутатлари мамлакат давлат байроғини ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилганди. 9 декабрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда давлат байроғини ўзгартиришга қарши митинг бўлиб ўтди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15