Қирғизистон парламенти давлат байроғини ўзгартиришни маъқуллади
Олам
−
29 Ноябрь 2023
5941Бугун, 29 ноябрь куни Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутатлари мамлакат давлат байроғини ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Ташаббусни 66 депутат қўллаб-қувватлади, 8 депутат қарши овоз берди.
Қабул қилинган ўзгартиришлар Қирғизистон Республикаси байроғидаги қуёш нурлари шаклини тўлқинсимондан тўғрига ўзгартириш, шунингдек, чизиқлар сонини оширишни таклиф қилади.
Байроқни ўзгартириш лойиҳасини Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев ва депутат Улан Примов тайёрлаган.
Агар қонунга киритилган ўзгартиришлар парламентда иккинчи ва учинчи ўқишдан ўтиб, кейин Президент Садир Жапаров томонидан имзоланса, байроқ ўзгаради.
Эслатиб ўтамз, Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров аллақачон бу ташаббусни қўллаб-қувватлашини билдирган.
LiveБарчаси