Бишкекда байроқни ўзгартиришга қарши митинг бўлиб ўтди (фоторепортаж)
Олам
−
09 Декабрь 2023
7435Бугун, 9 декабрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда давлат байроғини ўзгартиришга қарши митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Митинг ташкилотчиси бўлган активист Афтандил Жўрабеков ҳибсга олинганига қарамай, намойиш бўлиб ўтди. Пойтахтдаги Горкий ёдгорлиги ёнидаги боғда одамлар тўпланди, улар ўзлари билан байроқларни олиб келди.
Айрим нашрларнинг ёзишича, қор ёғганига қарамай юзга яқин одам митингга чиқиб, давлат мадҳиясини куйлаган. Улар байроқдаги нурлар тасвирини ўзгартирмаслик ва Жогорку Кенеш депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасини рад этишни талаб қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон парламенти спикери Нурлан Шакиев ва депутат Улан Примов байроқдаги қуёш нурлари шаклини тўлқинлидан тўғрига ўзгартиришни таклиф қилган қонун лойиҳасини ишлаб чиққан эди. Парламент аъзоларининг таъкидлашича, одамлар бу тасвирни турлича талқин қилишади: кимдир учун у кунгабоқарга ўхшайди, бошқалари учун у уйнинг "буржлари" га ўхшайди. Ташаббус Президент Садир Жапаров томонидан қўллаб-қувватланди. 29 ноябрь куни Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутатлари мамлакат давлат байроғини ўзгартиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
LiveБарчаси