Қирғизистон Бош вазири карантинга олинди
Олам
−
07 Апрель 2020
8221Қирғизистон Бош вазири Муҳаммедқали Абилгазиев ва делегация аъзолари бўлган 12 нафар расмий уй карантинига олинди. Улар Республиканинг жанубидаги коронавирус инфекцияси тарқаган ҳудудларга ташриф буюриб қайтган эди.
Таъкидланишича, Қирғизистон пойтахтига қайтиб келган делегация аъзолари, ноқулай эпидемиологик вазиятга эга бўлган минтақадан келгани сабабли коронавирусни аниқлаш тестдан ўтишди. Уларнинг ҳеч бирида касаллик аниқланмади. Шунга қарамай, хавфни минималлаштириш учун улар уч кун муддатга уй карантинига юборилди.
Маълумот учун, Қирғизистонда 21 март куни фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Пойтахт Бишкек шаҳрида эса 25 мартдан комендантлик соати жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат 18 март куни аниқланган эди. Ҳозирда мамлакатда 228 нафар одамда касаллик аниқлаган. Уларнинг 23 нафари соғайган, 4 нафари эса вафот этган.
LiveБарчаси