Қирғиз-тожик чегарачилар ўртасида яна отишма

Олам

image

Бугун, 11 март куни яна Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма юз берди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХҚ) Чегара хизмати (ЧХ) хабар берди. 

“2022 йилнинг 11 март куни давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида навбатдаги отишма содир бўлди. Боткен-Исфана автомобиль йўлининг Боткен вилоятининг Эки-Тош ҳудудидаги қисмида Тожикистон Республикаси чегара отряди магистрал йўл бўйлаб ўтаётган автомашиналарга тош отишни бошлади. Қирғизистон Республикаси чегара отрядининг транспорт воситаларига тош отишни тўхтатиш тўғрисидаги талабига Тожикистон чегарачилари эътибор бермади. Қирғизистон чегарачилари тожик ҳарбийларининг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш учун ҳавога огоҳлантирувчи ўқ отишга мажбур бўлди”, дейилади хабарда. 

Чегара агентлиги маълумотларига кўра, можарога Тожикистоннинг бошқа чегара отряди аралашиб, “қирғиз чегарачилари турган кузатув минорасига ўт очган”. 

Отишма 20 дақиқага яқин давом этган, Қирғизистон томонида қурбонлар ва ярадорлар йўқ. 

“Можаронинг янада кучайишига йўл қўймаслик мақсадида Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган, сўнгра воқеа жойида учрашув ўтказилган. Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати бўлинмалари, Давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида қўйилган ҳарбий хизматчилар кучайтирилган режимда хизмат қилишда давом этадилар”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 10 март куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятининг Тескей ҳудудида икки давлат чегарачилари ўртасида отишма юз берганди. Икки давлат чегарасининг баҳсли қисмида содир бўлган отишмада Тожикистон томонидан бир чегарачи ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

199

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made