Қирғизистонда Тожикистон билан тўқнашувда юзлаб уйлар вайрон бўлгани айтилди
Олам
−
30 Сентябрь 2022
5274Икки ҳафта аввал Қирғизистон ва Тожикистон чегара қўшинлари ўртасида икки давлат чегарасида юз берган можарода 640 та қишлоқ уйи зарар кўрган, улардан 430 таси яроқсиз ҳолга келган, 240 таси таъмирга муҳтож. Бу ҳақда бугун, 30 сентябрь куни Қирғизистон ҳукуматида маълум қилинди.
Тўқнашувлар давомида 11 та жамоат биноси, 18 та ижтимоий объект, 8 та мактаб, 7 та болалар боғчаси, 3 та поликлиника, 1 та кўприк ва 55 та автомобиль зарар кўрган.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Оқилбек Жапаров мамлакат жанубидаги Лейлек ва Боткен вилоятларининг Оқ-Сай, Капчиғай, Мин-Ўрук ва Дўстлук қишлоқларида бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шахсий таркиби, қишлоқ аҳолиси ва кўнгиллилар томонидан олиб борилаётган тозалаш ишлари билан жойида танишди.
Вазирлар Маҳкамаси раҳбари чегарадош қишлоқлар аҳолиси билан учрашиб, вайрон бўлган уй-жойлар, ижтимоий объектлар ва бошқа инфратузилмани тиклаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз очган.
Жапаров жабрланган барча уйлар ва ижтимоий объектлар тикланишига ваъда берган.
Шу мақсадда, унинг сўзларига кўра, комиссия тузилиб, унинг биринчи йиғилиши 1 октябрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси